Замон бойникими?

Одамлару-одамлар эшитмадим деманглар. Навоий шахрида янгилик. Шахар марказида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирига ўша уйда яшовчи хонадон эгаларидан бири ташқи лифт ўрнатмоқда. Энг қизиғи реконструкция учун ҳеч қаердан рухсат олинмаган ҳолда!!! Тегишли ташкилотлардан маълумот сўралганда қурилиш тўхтаилгани ҳақида маълум қилинди, лекин жойида бориб ўрганилганда ҳолат аксини кўрсатмоқда. Тушинарсиз вазият? Каналимизга бир неча кун олдин ушбу кўп қаватли уй том қисмидаги ҳолат бўйича ролик жойлангандан сўнг бир шахс ушбу роликни олиб ташлаш эвазига пора таклиф қилишган. Нима ушбу кўп қаватли уйда бу бойвачадан бошқа яшовчиларнинг ҳуқуқлари инобатга олинмайдими? Уйнинг том қисмига зарар етказилгани очиқ ойдин кўриниб турипти. Бу ҳолатга ким жавобгар? Хокимият, Қурилиш инспекцияси, Прокуратура, маҳалла ва ширкат бу ҳолат бўйича қандай чора кўрган экан?

Ёки юқорида айтганимиздек замон бойникимикан деб ўйлаб қолдим.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

«Сувни тежаш» ҳар бир фуқаронинг бурчидир!

Кейинги Янгилик

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мавзуга оид

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мазкур ҳалат юзасидан, Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассислари томонидан жорий…
Батафсил