Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, вилоят Экология ва атроф-муҳитини муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида вилоятдаги ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Навоий” эркин иқтисодий зонасидаги саноат корхоналарини атроф-муҳитга таъсирини камайтириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қилинаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди.
![](https://telegra.ph/file/b68c70ae236feb03b660a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/825d01dbd360f6fc3662d.jpg)
Дастлаб журналистлар учун “Навоий” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси фаоллар залида матбуот анжумани ташкил этилиб, вилоят Экология ва атроф-муҳитини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи в.в.б Х.Бақоев анжуман иштирокчиларига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.
![](https://telegra.ph/file/9a503d8ed8720e30fa612.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a554824559f5a25be42ae.jpg)
Матбуот анжуманида таъкидландики, бугунги кунда вилоятда тўғридан-тўғри атмосфера ҳавосига чанг-газлар ташлаб келаётган 36 та корхона иш фаолиятида чанг-газ тозалаш ускуналарисиз ишлаб келмоқда. Бу корхоналар асосан пишган ғишт, оҳак ишлаб чиқариш ҳамда умумий овқатланаш (кабобхона) корхоналар сирасига киради.
![](https://telegra.ph/file/0f7919e597f03aacea08b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/64cf50271769f2ac921e2.jpg)
Навоий вилоятидаги хавфи юқори бўлган 20 та корхоналарда ҳар ойда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича мониторинг ишлари амалга оширилиб борилмоқда. Айни пайтда бу боадаги ҳар бир жараён экологлар диққат-эътиборида.
Шунингдек, матбуот анжуманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Жумладан, 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 5 миллион 540 минг дона кўчат турлари экилган бўлса, жорий йил баҳор мавсумида вилоят ҳудудида 8 миллион 790 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда терак қаламчалар экилиши режалаштирилиб, амалда 9 миллион 292 минг дона кўчатлар экилиши ташкил этилди.
![](https://telegra.ph/file/6bb45ac466aebd1394c30.jpg)
![](https://telegra.ph/file/82501fe8ac6dc0348fd05.jpg)
Хусусан, маҳаллалар ва бошқа объектлар ҳудудларида 2 миллион 101 минг дона, фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларига 2 миллион 594 минг дона, ижтимоий соҳа объектлари ҳудудларида 581 минг дона, автомобиль йўллари ёқасига 98 минг дона ва бошқа объектларга 3 миллион 918 дона кўчатлар ўтқазилди.
Жорий йилнинг баҳор мавсумида экилган дарахт кўчатлари электрон платформага киритилди ва Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 9 миллион 292 минг донаси тасдиқланди. Вилоят бўйича 11 та шаҳар ва туманларда 8,8 км узунликдаги намунавий кўчалар ташкил этилди.
![](https://telegra.ph/file/e570769c09179bf6e2e8d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a45f37117411dff187709.jpg)
Матбуот анжумани доирасида бошқарма мутахассислари томонидан атроф-муҳит ифлосланишининг янги инновацион технологиялари намойиши ҳам амалга оширилиб, эндиликда бу замонавий ускуналар орқали ҳар қандай корхонадаги чанг ва ифлос ҳаво миқдори аниқланиш имконияти яратилди.
![](https://telegra.ph/file/e6c1dab3ad4e59db13bc6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/abbbff607c3410b784a22.jpg)
Шундан сўнг, журналист ва блогерлар учун “Навоий” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналарнинг экологик хавфсизлиги бўйича амалга ошираётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди.
Отабек АСЛОНОВ