Бюджет маблағларини талон-торож қилган мансабдорлар фош этилди

Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Н.O. Навоий вилояти Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан ҳамда бўлимдаги муҳитдан норози бўлган. У бу ҳақда Президент Виртуал қабулхонасига мурожаат йўллаган.

Ушбу мурожаат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан кўриб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра, муаллифнинг шикояти ҳамда тўпланган ҳужжатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш учун тегишли идораларга юборилган.  

Шунга асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктиргани маълум бўлди.  

2022 йил июнь-декабрь ойларида улар 43,6 миллион сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан  Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисм «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Уза

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Қизларга қандай имтиёзлар берилди

Кейинги Янгилик

Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида “Zarafshan golden group” МЧЖ буюртмачи

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил