Бухорода футбол муштлашувгача борди

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти оммавий муштлашув содир бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати расмий маълумот берди

Қайд этилшича, ИИБ томонидан жорий йилнинг 5 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда Жондор тумани «Нурафшон» маҳалласининг «Мохон» қишлоғида жойлашган стадионда «Тобагар» ва «Чандир» қишлоқлари фуқаролари ўзаро футбол ўйини ўйнаганликлари аниқланган.

«Футбол ўйинининг ташкил қилиниши, ўйин давомида содир бўлган жанжал ва бу жараёнда бирор бир фуқаронинг тан жароҳати олганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзи ёки бошқа шахслар томонидан Ички ишлар бошқармасининг 102 автоматлаштирилган тизимига, тиббий муассасаларга, 103 қисқа рақамли тез ёрдам хизматига, туман ИИБ навбатчилик қисми ва ҳудудий профилактика инспекторига мурожаат келиб тушмаган.

Ҳолатга ва ушбу фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ҳамда уларнинг ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Жондор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Навоий вилоят Халқ таълими мудирининг ҳайдовчиси пора билан қўлга тушдими

Кейинги Янгилик

Навоийдаги қамоқхонада маҳкум босим ўтказилгани сабабли ўз жонига қасд қилгани айтилди

Мавзуга оид

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди

Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг…
Батафсил

Навоийда бир гуруҳ мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет пулини «туя» қилишган

Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Effect.uz’ хабар берди.…
Батафсил

Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида…
Батафсил