Бирлашган араб амирликларининг “Group 42” компанияси ноябрнинг охиригача Абу Дабида ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобилларнинг синовини бошлайди.
“REGNUM” бу ҳақда “Bloomberg” маълумотига таяниб хабар қилмоқда.
Амирликлар пойтахти Яқин Шарқда ҳайдовчисиз автомобиллар юрувчи илк шаҳар бўлиши керак.
Синовнинг дастлабки босқичи Яс сунъий оролида бўлиб, унда бешта ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобил қатнашади.
Ўз-ўзини бошқарувчи автомобилларни синов жараёнида орқа ўриндиқдаги “Group 42” мутахасиси кузатади. Кейинги синовлар Абу Дабининг бошқа туманларида бўлади. Келажакда “Group 42” компанияси ҳайдовчисиз бошқарилувчи такси хизматини йўлга қўймоқчи.
Мазкур синовлар бўйича дастур Амирликлар бош вазири Муҳаммад ибн Рашид Аль Мактум томонидан маъқулланган.
Related Posts
Ўзбекистонда йўллардаги шовқин баландлигини ўлчовчи радарлар пайдо бўлиши мумкин
Мазкур қурилмалар баланд шовқин чиқарадиган автомобилларни аниқлайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда. “Германияда транспорт ҳаракати…
15.02.2022
“Tesla Model 3” Европадаги энг харидоргир автомобил сифатида қайд этилди
“Tesla Model 3” сентябрда Европадаги энг харидоргир автомобил бўлгани қайд этилди ва бу борада электромобил бензин билан ишловчи…
15.02.2022