ВИЛОЯТ РАҲБАРИ НАВОИЙ ШАҲРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги ижтимоий объектларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалардаги жараёнлар билан танишди.

ФОТО – Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Н. Турсуновга вилоят секторлари, тегишли бошқарма ва муассасалар раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар. Ҳудуддаги 6-умумтаълим мактаби учун 630 ўринга мўлжалланган янги ўқув биносининг қурилиш ишларини кўздан кечирган вилоят раҳбари ишнинг сифатига жиддий эътибор қаратиш билан бирга лойиҳани белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш шартлигини таъкидлаб, мутасадди ташкилот раҳбарларига қўшимча топшириқлар берди.

ФОТО – Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Шунингдек, “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида шаҳардаги 14,16,12 ва 29-мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари ҳам ўрганилди.

Вилоят раҳбари Навоий шаҳрида вилоятнинг бошқа ҳудудларига қараганда барча инфратузилма шароитлари мавжудлиги, шундан келиб чиқиб ҳам бу ерда нафақат қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик лойиҳалари, балки бошқа соҳалардаги ишлар ҳам намунали даражада амалга оширилиши зарурлигини уқтирди. Ижтимоий объектардаги шароитларни ўрганиш жараёнида Н. Турсунов 11-умумтаълим мактабида бир гуруҳ аҳоли вакилларининг мурожаатларини ҳам тинглади. 15 нафарга яқин фуқаролар қатнашган сайёр қабулда асосан моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласида банкдан имтиёзли кредит ажратиш ва бандликни таъкинлаш билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди.

Аксарият масалалар ўз жойида ижрога қаратилиб, тегишли ташкилот ва муассасалар муддатли топшириқлар берилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги

ахборот хизмати.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Аҳолини рўйхатга олишнинг тартиби ва моҳияти

Кейинги Янгилик

НОРМАТ ТУРСУНОВ СПОРТ-ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАГИ АҲВОЛНИ ЎРГАНДИ 

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил