Навоий шаҳарда муддати ўтган маҳсулотлар сотилмоқда

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун 11-моддасига кўра, сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилиши белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасида истеъмолчиларга била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шу жумладан товар истеъмолига оид хусусиятлар ёки сифати хусусида чалғитиш туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик –ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши ўрнатилган.

Қонунбузарларга нисбатан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан иш қўзғатилади ва натижалари бўйича кўрсатма берилади. Амалиётда мазкур жараён бир неча ойларга чўзилиши ҳамда инсофсиз тадбиркорлар билан курашишда ўз самарасини бермаётгани кузатилмоқда. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» қонунда ҳам бундай қонунбузилиш ҳолатларини амалга оширган тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий жавобгарлик (жарима) кўзда тутилган, молиявий санкциялар қўллаш амалиёти мавжуд эмас.

Агентлик томонидан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда у Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳасида норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган, яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган, шунингдек қалбакилаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (12 250 000 сўм) миқдорида молиявий санкция қўллаш кўзда тутилган. Мазкур молиявий санкция маъмурий жарима қўлланилишидан қатъий назар тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланилади.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

ТИББИЙ ЧИҚИНДИЛАР ВА УЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА

Кейинги Янгилик

Навоийда туман ҳокими ўқитувчилар ўқувчиларни “керак бўлса уриши” кераклигини айтди

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил