Навоий вилоятида ўтказилган рейд давомида юк ташиш қоидаларини қўпол равишда бузаётган ҳайдовчилар аниқланди. Навоий вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси, Транспорт назорати инспекцияси, Йўл-патруль хизмати ва Markaz24.uz муҳбири иштирок этган тадбирда кўплаб юк машиналари меъёридан ортиқ юк ортгани учун тўхтатилди.
Баъзи ҳайдовчилар қонунга бўйсуниш ўрнига турли баҳоналар билан юкни тарозига тортишдан бош тортди. Айримлари ҳатто машинасини йўл четида ташлаб қочишга уринди. Натижада, йўл ҳаракати инспекторлари қоидабузарларни жаримага тортиб, юк машиналарини жарима майдончасига олиб кетди.
Мутасадди идоралар йўлларнинг бузилиши ва ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи бундай қоидабузарликларга қарши қатъий кураш давом эттирилишини маълум қилди.