Бугун, 21 май куни Хоразм ва Навоий вилоятларида кучли чанг бўрони содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳудудида соат 10:45 да Урганч шаҳар Абулғози Баҳодирхон кўчасидаги уйнинг тахминан 70 метр квадрат майдонда том ёпма қопламасини шамол автотураргоҳга учириб кетган. Оқибатда Гентра русумли автомобилга қисман зарар етган. Шунингдек, Урганч тумани «Ғалаба» МФЙдаги хусусий уйнинг тахминан 80 метр квадрат майдонда уйини шифер қопламасини шамолда учиб, ерга қулаб тушган. Воқеа жойида тан жароҳати олганлар йўқ. Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида кузатилган кучли шамол натижасида «Дўстлик» МФЙда жойлашган уйнинг тахминан 5 квадрат метр, «Йўлчилар» МФЙда 2 та хонадоннинг тахминан 4 квадрат метр том қисмининг шифер ва тунукаларини учирган.
Ушбу ҳодиса оқибатида аҳолини тан жароҳати олиши бўйича ФВВ таркибий тузилмалари ва тиббиёт муассасаларига мурожаатлар келиб тушмаган.
Қалампир уз