Санитар тозалаш корхонаси билан тузилган битим бекор қилинди

2025-йил 31-январь куни Олий суд томонидан Навоий вилояти ҳокимлиги ва “Бережливост” ХИЧК (хусусий ишлаб чиқариш корхонаси) санитар тозалаш корхонаси ўртасидаги битим бекор қилинди.

Маълумот учун, 2019 йил 18 январда Навоий вилояти ҳокимлиги ва санитар корхона ўртасида давлат-хусусий шериклик асосида “Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 2-сонли битим ва 1-сонли қўшимча келишув имзоланган эди.

Суд қарорига асосан мазкур битим ва келишув корхона томонидан абонентларга қониқарсиз хизмат кўрсатилганлиги сабабли бекор қилинди. Яъни корхона 2-сонли битим бўйича Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана туманида, 1-сонли қўшимча келишув бўйича эса вилоятнинг Зарафшон тумани ҳудудида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсата олмайди.

Бундан ташқари, айни пайтда Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий Экология бошқармаси ва “Бережливост” ХИЧК ўртасида 2021 йил 10 сентябрда тузилган Томди, Қизилтепа ва Учқудуқ туманларида “Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 14-сон битимни бекор қилиш юзасидан киритилган даъво аризаси апелляция суди томонидан кўриб чиқилмоқда. Шу ўринда бошқа санитар тозалаш корхоналарига тегишли даражада сифатли хизмат кўрсатишга масъул эканликларини, акс ҳолда битимлар қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинишини эслатиб ўтамиз!

манба

Total
0
Shares
Previous Post

Навоийда иссиқлик тарифлари йил охиригача икки марта қимматлайди

Next Post

Навоий вилояти, Кармана тумани 15-мактаб ўқувчиси она бўлди.

Related Posts

1-майдан электр энергияси ва газ тарифларини ошириш, шунингдек, ижтимоий нормаларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги…
Батафсил