Мазкур видеолавҳада акс этган кўп қавтли турар-жой объекти Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ўзбекистон МФЙ, Қизилқум кучасида “GORNYAK IZVEST” МЧЖ буюртмачи бўлган, хамда жамият томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган 12 қаватли турар-жойдаги ҳолт эканлиги аниқланди.
“GORNYAK IZVEST” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган Навоий шаҳри ҳудудидаги 12 қаватли турар объекти учун “MODUL GROUP PLUS” МЧЖ лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилган, бўлиб “ШАХАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ ЕКСПЕРТИЗАСИ” ДУК томонидан 2022 йил 18 ноябрдаги №74724 сонли экспертиза хулосаси берилган.
“GORNYAK IZVEST” МЧЖ томонидан 2022 йил 30 ноябрь санасида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилган, ҳамда Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рўйхатга олинган.

Холат юзасидан Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси масъуллари томонидан монитроинг ишлари олиб борилганда қуйидагилар аниқланди:
Пудрат ташкилот “GORNYAK IZVEST” МЧЖ томонидан қурилиш объекти ўраб олинганлиги хамда огоҳлантирувчи баннерлар ташкил этилсада, ҳақиқатдан хам қурилиш монтаж ишлари олиб борилаётган юқори қаватларда қурилиш жисмларининг пастга тушиши бўйича ҳимоя чоралари кўрилмаган. Буларни инобатга олган ҳолда Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси масъуллари томонидан “GORNYAK IZVEST” МЧЖ техника ҳавфсизлиги бўйича масъул ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 99-моддаси тегишли қисмларига асосан маъмурий чоралар кўрилди, хамда қурилиш объекти юқори қаватларида махсус химоя чоралари кўрилгунга қадар қурилиш-монтаж ишлари вақтинчалик тўхтатилди. “GORNYAK IZVEST” МЧЖ томонидан шу куннинг ўзида махсус химоя чораларини кўриш ишлари бошланган.
Маълумот ўрнида видеолавҳада болалар майдончаси деб қайт этилган жой аслида объект ёнидаги кўп қавқатли турар жой автотураргоҳи хисобланади.