Навоий вилояти Хатирчи туманидаги тиббиёт бирлашмасида аёл туғуруқдан сўнг вафот этди.

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги тиббиёт бирлашмасида аёл туғуруқдан сўнг вафот этди. Вилоят прокуратураси ҳолат тафсилотларини очиқлади.
Унга кўра, Хатирчи тумани, “Хонақа” маҳалласида яшовчи, 1998-йилда туғилган фуқаро С.Хўрозова туғуруқдан сўнг туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида марҳуманинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза ва туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Total
0
Shares
Олдинги Янгилик

Июль ойида Навоий вилотида 1 364 та кадастр паспорти тайёрлаб берилди.

Кейинги Янгилик

Дарахтларни ҳам кадастр қилиш мумкинми? Қай тартибда дарахтларнинг кадастр паспорти шакллантирилади?

Мавзуга оид

Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир…
Батафсил

2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилади

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жори йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Батафсил