Навоийда иссиқлик тарифлари йил охиригача икки марта қимматлайди

Навоийда 2024 йил давомида иссиқлик таъминоти тарифлари 1 июн ва 1 октябрдан бошлаб қимматлайди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши қарорида маълум қилинган

Қарор Навоий вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) миқдорини маъқуллашни назарда тутади. 

Жумладан, Навоий шаҳрида аҳоли учун 1 Gkal иссиқлик миқдори нархи ҳозирда 75 минг сўмни ташкил этади. Бу бошқа улгуржи истеъмолчилар ва бюджет ташкилотлари учун 330 мингни ташкил этади.

1 июндан нархлар аҳоли учун 90 минг сўмга, октябрдан эса 108 минг сўмга ошади. Бошқа истеъмолчилар ва бюджет ташкилотлари учун бу нархи 600 минг сўмни ташкил этади. Яъни нархлар қарийб икки баробар кўтарилади. 

Зарафшон шаҳрида аҳоли учун 1 Gkal иссиқлик миқдори нархи ҳозирда 200 минг сўмни ташкил этади. Нархлар июн ойидан 230 минг сўм, октябрдан эса 268 минг сўмгача ошади. Улгуржи истеъмолчилар ва бюджет ташкилотлари учун нархлар 950 минг сўмгача кўтарилади (ҳозирда 660 минг сўм). 

Учқудуқ шахрида эса аҳоли учун 1 Gkal иссиқлик миқдори нархи ҳозирда 220 минг сўмни ташкил этади. Июн ва октябрда нархлар мос равишда 230 минг ва 268 минг сўмгача ошади. Бюджет ташкилотлари улгуржи истеъмолчилар учун нарх 950 минг сўмгача кўтарилади (айни дамда 700 минг сўм).

Total
0
Shares
Previous Post

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Related Posts

Навоий шаҳар

Қурилиш вазирлиги томонидан ноқонуний деб топлиб расмий муносабат билдирган объектда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда(ми)? Бу борада…
Батафсил

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бепул хизматлар ҳақида хабардормисиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинин 18.05.2021 йилдаги 306-сон қарорига асосан кадастр паспортини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун…
Батафсил